Германия – Россия учрашувини қайси ҳакам бошқариши маълум бўлди

УЕФА Германия ва Россия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйинини бошқарадиган ҳакамларни эълон қилди.

Унга кўра ушбу баҳсни швейцариялик Сандро Шерер бошқариб боради. Унга қанотларда Беким Зогай ҳамда Жан-Ив Вихтлар ёрдам беришади. Ален Бьери эса захира ҳаками сифатида фаолият юритади.

Эслатиб ўтамиз, Германия – Россия ўйини 15 ноябрь куни Лейпциг шаҳрида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!