Германия терма жамоасининг 3 нафар асосий таркиб футболчиси эртага Россияга қарши баҳсда иштирок этолмайди
Германия терма жамоаси футболчилари - Тони Кроос, Юлиан Дракслер ва Марко Ройс Россияга қарши бўлиб ўтадиган ўртоқлик ўйинини ўтказиб юборишади.
Унга кўра Кроос озроқ хордиқ чиқаришни хоҳлаган ва бош мураббийдан ўзини ушбу ўйин қайдномасига киритмасликни сўраган. Дракслернинг оиласида эса бахтсиз ҳодиса юз берган. Ройсда эса кичик жароҳат мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, Германия - Россия учрашуви эртага 15 ноябрь куни Лейпциг шаҳридаги "Ред Булл Арена"да бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 00:45да бошланади.
Фикрлар