Германиялик афсонавий дарвозабон Бундеслига клубида мураббийлик фаолиятини бошлади

Германия терма жамоаси собиқ дарвозабони Йенс Леманн “Аугсбург” клуби мураббийлар штабида иш бошлади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Унга кўра 49 ёшли собиқ посбон “Аугсбург” билан 2020 йилга қадар шартнома имзолади. Энди у жамоа бош мураббийи Мануэль Баумага ёрдам беради.

Эслатиб ўтамиз, Леманн бундан аввал “Арсенал”да Арсен Венгернинг мураббийлар штабида ҳам фаолият олиб борган.

Маълумот учун, “Аугсбург” айни дамда 15 очко билан Бундеслига мусобақа жадвалида 15-поғонани эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!