"Голден Стэйт" "Кливленд"ни аямаяпти
Баскетбол бўйича МБА конфедерациялар финалида учинчи учрашув бўлиб ўтди. Маълумки, бош соврин учун "Голден Стэйт" ҳамда "Кливленд Кавальерс" жамоалари куч синашмоқда.
Бу галги баҳс гарчи Кливленд шаҳрида кечган бўлса ҳам, уларга қараганда чиройлироқ ўйин намойиш қилган "Уорриорз" якунда 110:102 ҳисобида зафар қучди. Барча сериялада ғалаба қозонаётган "Голден Стэйт" жамоаси умумий ҳисобни 3:0 кўринишига келтириб олди. Кейинги баҳсдаги ғалаба уларни МБАнинг жорий мавсум чемпионига айлантиради.
Фикрлар