Гризманн Франция терма жамоаси учун мукаммал мураббий кимлигини айтди

  • 19 ноябрь, 2018, 20:31
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мадриднинг "Атлетико" клуби ва Франция терма жамоаси форварди Антуан Гризманн терма жамоаси учун энг мукаммал мураббий кимлигини айтди.

“Дешам Франция терма жамоасини қанча хоҳласа шунча бошқаради. У ажойиб ишларни амалга оширди ва шубҳасиз ҳурматга лойиқ. Шунга қарамасдан, терма жамоа учун энг мукаммал мураббий деб Зиданни ҳисоблайман”, - дейди Гризманн.

Маълумот учун, Дешам Франция терма жамоасини 2012 йилдан буён бошқариб келмоқда. “Учранглилар” ушбу вақт мобайнида унинг қўл остида Евро-2016 финалига қадар етиб боришди, ЖЧ-2018да эса бош совринни қўлга киритишди. Зидан эса “Реал” бошқарувида 2,5 йил ишлади ва бу вақт орасида 9та совринни қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!