Гризманн Франция термасининг ТОП-10 тўпурарлар рўйхатидан жой олди (ФОТО)

Франция терма жамоаси ҳужумчиси Антуан Гризманн Германияга қарши (2:1) УЕФА Миллатлар лигаси 4-турида дубль муаллифига айланди.

Ҳужумчи миллий терма жамоа сафидаги голлари сонини 26 тага етказиб, ТОП-10 тўпурарлар рўйхатидан жой олди. У Сильвен Вильторд билан тенглашиб олди.

Франция терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар Тьерри Анри бўлиб турибди. Унинг ҳисобида 51 та гол мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!