Гризманн келажакда Бундеслигада тўп суриши мумкинлигини айтди

Мадриднинг “Атлетико” клуби форварди Антуан Гризманн келажакда Бундеслига жамоасига ўтиши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтди.

“Бундеслига – жудаям қизиқарли чемпионат. Бу ердаги жамоалар ҳужумкор футбол намойиш этишади ва кўплаб голлар уришади.  Балким қачондир мен ҳам ўша турнирда ўз кучимни синаб кўрарман. Аммо ҳозир мени “Атлетико”да барчаси қониқтиряпти. Чунки мен ушбу ажойиб лойиҳа билан 100% боғланганман. Биз бир-биримизга ўсишда ёрдам беришда давом этамиз. Биз бирга тарих яратмоқчимиз”, - дейди франциялик футболчи.

Маълумот учун, Гризманн бутун фаолиятини Испанияда ўтказган. У “Атлетико”га келишдан олдин “Реал Сосьедад”да тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!