Гвардиола: АПЛда чемпион номи тўплар нисбатига кўра аниқланиш эҳтимоли мавжуд

“Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия премьер-лигасининг жорий мавсумдаги чемпионлик пойгаси ҳақида гапириб ўтди.

“Биринчи вазифа ғалаба қозониш, иккичи вазифа эса имкон қадар гол ўтказмасликдан иборатдир. Чунки, якунда чемпионлик тақдири айнан голлар нисбатига кўра аниқланиши мумкин. Бундай эҳтимол мавжуд.

Чемпион номи сўнгги турдан олдин ёки сўнгги турнинг ўзида маълум бўлишига деярли шубҳа қилмайман. Бунга ишонаман”, - дейди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда АПЛ мусобақа жадвалида 62 очко тўплаган "Ливерпуль" пешқадамлик қилмоқда. Кучли учликдан эса "Манчестер Сити" (59) ҳамда "Тоттенхэм" (57) жой олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!