Гвардиола: Де Брюйненинг жароҳати биз учун катта йўқотиш бўлди, лекин...

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа етакчиси Кевин Де Брюйненинг жароҳати ҳақида гапириб ўтди.

"Де Брюйне - биз учун катта йўқотиш. У ўтган мавсум ажойиб ўйин кўрсатди, унинг узоқ муддатга сафдан чиқиши эса шубҳасиз биз учун ёқимсиз. Лекин, жароҳат футболнинг бир қисми, шундай экан ҳаммаси жойида", - дейди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ бельгиялик футболчи уч ойга сафдан чиққани ҳақида хабар берилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!