Гвардиола қамоқхонада
"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола Премьер-лигадаги кўплаб ўйинларда махсус тасмани таққанига кўп бор гувоҳ бўлгансиз. Бу тасма Каталония ўлкасининг мустақиллик учун кураш олиб борган сиёсатчилар - Хорди Санчес ва Хорди Куиксарларни қўллаб-қувватлаш учун тақилгани айтилган эди. Улар юқоридаги ҳаракатлари учун испан полицияси томонидан ҳибсга олинган эди.
Терма жамоалар ўйинлари туфайли юзага келган танаффусдан унумли фойдаланиб қолишни мақсад қилган Гвардиола бу сиёсатчини қўллаш учун қамоқхонага ташриф буюрди.
Lledoners қамоқхонасида Гвардиола етакчилик ва жамоавий ҳаракат борасида сўз олгани айтилмоқда.
Маълумот учун, испан полицияси 47 ёшли мутахассисни айирмачилар рўйхатига киритган.
Фикрлар