Гвардиола "тешик дарвозабон"ни мақтади

CHERY AUTO

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Хосеп Гваридола сўнгги пайтларда танқидлар ёмғири остида қолиб кетаётган дарвозабон Клаудио Бравога ишончи баланд эканлигини айтиб ўтди.

“Браво ҳақидаги фикримни ўзгартирмайман. У ажойиб дарвозабон. Клаудио дунёнинг энг яхши голкиперларидан бири. Англияда бошқача футбол. Бу ерда кўпроқ қанотлардан ҳужум бўлади. Бравонинг олий даражадаги дарвозабон эканлигига шубҳам йўқ”, - дейди испаниялик мутахассис The Guardian нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Браво бу мавсум кўплаб антирекордлар ўрнатмоқда. Балким, шу сабабли у “шаҳарликлар”нинг сўнгги 3та ўйинида майдонга тушмаган. Аввалроқ Чили терма жамоаси дарвозабонига "Милан" клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!