Ҳакамни туртган "Лацио" футболчиси 4та ўйинга четлатилди
Римнинг “Лацио” клуби ҳимоячиси Штефан Раду Италия кубоги 1/4 финал босқичидан ўрин олган “Интер”га қарши баҳсда амалга оширган хатти-ҳаракатлари учун жазога тортилди.
Таъкидлаш керакки, руминиялик футболчи қўшимча бўлим сўнггида бош ҳакам Розарио Абиссо билан тортишгани учун майдондан четлатилган эди. Айнан унинг қўполлиги “Лацио” дарвозасига пенальти белгиланиши билан якунланган эди.
У ҳакам билан тортишув чоғида уни туртиб юборгани эса кейинчалик Италия футбол федерацияси томонидан кўриб чиқилди ва у 4та ўйинга дисквалификация қилинди.
Фикрлар