Конго – Ўзбекистон учрашувнинг энг яхши ўйинчиси аниқланди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг учинчи турида Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйинда Конго Демократик Республикаси жамоаси ҳужумчиси Йоан Висса учрашувнинг энг яхши футболчиси, деб топилди. 

Бу ҳақда Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) расмий сайтида хабар берилди. 

"K" гуруҳидан ўрин олган беллашув 3:1 ҳисобида конголиклао фойдасига якунланди. Йоан Висса ушбу ўйинда икки бор гол урди ва жамоасининг иродали ғалабасига катта ҳисса қўшди. 

29 ёшли форвард Англиянинг “Ньюкасл” клуби шарафини ҳимоя қилади. Ўзбекистон дарвозасига киритилган дубль Виссанинг жаҳон чемпионатидаги умумий голлари сонини учтага етказди. 

У бундан аввал гуруҳ босқичининг биринчи турида Португалияга қарши ўйинда ҳам (1:1) бир бор аниқ зарба йўллаган эди. 

Жаҳон чемпионати тарихда илк бор 48 та миллий терма жамоа иштирокида ва бир вақтнинг ўзида уч давлат — АҚШ, Канада ва Мексика ҳудудида ўтказилмоқда. Мусобақа 19 июл куни якунланиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!