Ҳамдамов жамоасининг умумий қарзи қанча?
Ҳамюртимиз Достонбек Ҳамдамов тўп сурадиган Махачкаланинг "Анжи" клуби президенти Осман Кадиев жамоанинг умумий қарзи қанча эканлигини айтди.
"Футболчилар орасида ўтган мавсумдан қолган қарзлар ҳам бор, лекин унчалик кўп эмас. Айни дамда "Анжи"нинг умумий қарзи тахминан 260 миллион рублни ташкил этади. Бу асосан солиқ, иш ҳақи ва бошқа жамоалардан бўлган қарздорликлардир. Албатта, энг асосийси бу маош", - дейди Кадиев.
Эслатиб ўтамиз, "Анжи" мавсум бошиданоқ молиявий муаммоларга дуч келган ва чемпионатда қатнаша олмаслик хавфида турган эди.
Фикрлар