Ҳамдамовнинг жамоасига РПЛдан ёрдам кўрсатилди
Россия премьер-лигаси Махачкаланинг “Анжи” клуби ҳисоб рақамига 8 млн рубль миқдорида маблағ ўтказиб берди.
Бироқ, клуб президентининг сўзларига кўра бу РПЛ томонидан кўрсатилган молиявий ёрдам эмас. Балки, махачкалаликлар молиявий қийинчиликка дуч келгани учун лига раҳбарияти уларга телетрансльяциядан келадиган маблағни бироз олдинроқ тўлаб берган ҳолос.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ премьер-лига клублари “Анжи”нинг чемпионат якунига қадар иштирокини таъминлаш учун ўз ёрдамларини кўрсатишга тайёр эканлиги ҳақида маълум қилинган эди.
Маълумот учун, “Анжи” айни дамда 16та якунларига кўра мусобақа жадвалида 14-ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар