Ҳамид Актамов: Бугунги баҳсда рақибнинг иштиёқи кучлироқ чиқди
Бугун Суперлиганинг сўнгги тури доирасида бўлиб ўтган АГМК – “Қизилқум” учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Ҳамид Актамов ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Мавсум якунига етди. АГМК жамоасини қўлга киритилган ғалаба билан табриклайман. Бизнинг жамоани бугун ўйини чиқмади. Балким бунга қатор жароҳат олган ўйинчилар бор экани сабаб бўлгандир. Рақиб бугун ғалабага иштиёқи кўпроқ эканини намойиш эта олди. Олмалиқликларга келаси мавсумда ОЧЛда омад тилайман", - дейди навоийликлар устози.
Фикрлар