Ҳамиджон Актамов: Дарвозабоннинг хатолари қимматга тушди

"Биринчи бўлимнинг биринчи ярмида дарвозабонимиз иккита қўпол хатога йўл қўйди ва мезбонлар бундан усталик билан фойдаланишди. Йирик мағлубиятга лойиқ эмасдик. Гол уриш учун вазиятлар яратдик. Лекин ундан фойдалана олмадик.

Кетма-кет иккинчи учрашувда асосий дарвозабонимиз хизматларидан фойдалана олмаяпмиз. Бу якунда бизга қимматга тушаяпти. “Дарвозабон –ярим жамоа” деб бекорга айтилмаган. Йигитлар ҳаракат қилишди. Футболчиларимизга эътирозим йўқ.

Ўйин бошидаги иккита голдан кейин руҳан қийин ҳолатга тушиб қолдик. Иккинчи бўлимда ташаббусни ўз қўлимизга олишга уриндик, аммо голга келганда бу иш амалга ошмади", - деб айтиб ўтди Актамов

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!