Ҳамюртимиз Туркиядаги мусобақада совриндор бўлди

Туркиянинг Истанбул шаҳрида стол тенниси бўйича ўсмирлар ўртасида халқаро мусобақа бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон МОҚ матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Ушбу турнирда Ўзбекистон, Озарбайжон, Миср, Туркманистон, Қирғизистон ва Кипрдан ташриф буюрган спортчилар иштирок этишди.

Қувонарлиси, 2005 йилда таваллуд топган теннисчилар ўртасидаги баҳсларда ҳамюртимиз Мақсуд Рустамов иккинчи ўринни эгаллади ва кумуш медалга сазовор бўлди. Қизлар ўртасидаги беллашувларда эса Сайёра Абдуҳалилова чорак финалгача етиб борди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!