“Ҳоким Кубоги-2019” турнири старт олди

29 январь куни Қиргулидаги “Нефтчи” СК стадионида 1-турдан ўрин олган “Нефтчи” – “Турон” ўйини ўтказилди. Унда Баҳром Ҳайдаров бош мураббийлигидаги “Нефтчи” жамоаси 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Янги мавсум олдидан ўтказилаётган қишки йиғин чоғида “Нефтчи” сафида бир қатор янги футболчилар кўрикдан ўтмоқда. Фарғонада бошланган турнир янги мавсумга тайёргарлик вазифасини ўтаб бериш билан биргаликда, йиғиндаги янги номларни синовдан ўтказиш имконини беради.

“Нефтчи”: Фаррух Турдалиев, Дилёр Ирматов, Асилбек Ғойибжонов, Достон Абдураҳмон, Ислом Тошпўлатов, Игорь Таран, Отабек Зокиров, Миржамол Неъматов, Шодиёр Хожиматов, Хуршидбек Асқаралиев, Ҳамидулло Абдуҳамидов.

Захира: Шухрат Рахмонов, Сирож Хамроев, Аббос Шодмонов, Анвар Бердиев, Идрис Бикмайкин, Нодир Камолов, Илҳом Вохобов, Шаҳзод Усмонов.

“Нефтчи” матбуот хизматининг маълумот беришича, жамоа кейинги учрашувни 31 январь куни Қиргулида Андижоннинг “ЎзТонгХо” жамоасига қарши ўтказади. Ўйин соат 11:00да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!