"Ҳоким кубоги-2017": "Машъал" "Цементчи"ни ишончли тарзда мағлубиятга учратди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Хабарингиз бор шу кунларда Фарғона шаҳрида "Ҳоким кубоги - 2017" турнири бўлиб ўтмоқда. Ҳозиргина мусобақанинг "В" гуруҳида "Машъал" ва "Цементчи" жамоалари ўртасидаги баҳс якунланди.

Таъкидлаш керакки бу иккала жамоа гуруҳнинг дастлабки ўйинларида мағлубиятга учрашган эди. Дастлаб "Машъал" "Андижон"га (1:0) ютқазиб қўйган бўлса, бироз ўтиб "Цементчи" "Қўқон-1912"га (2:1) имкониятни бой бериб қўйган эди.

Ҳозиргина якунланган ўйинда "газчилар" ниҳоят ўз ҳисобига дастлабки очколарни ёздириб қўйишди. Қизиқарли кечган баҳсда "Машъал" "Цементчи"ни 3:1 ҳисобида, ишончли тарзда мағлубиятга учратди.

Эслати бўтамиз, бироздан сўнг гуруҳнинг 2-ўйинида "Андижон" ва "Қўқон-1912" жамоалари ўзаро майдонга тушишади.

“Цементчи” - “Машъал” 1:3
Ҳакамлар: Тўхтасинов.Т, Маражабов.А, Абдураҳманов.З 

Голлар: Элёр Акбаров - Зоҳир Қўзибоев, Максим Липин, Шаҳзод Шайманов.

“Цементчи” 1.Дилмурод Мамаюсупов, 2.Жўрабек Якубов, 3.Оқилбек Махмудов, 4.Рахматилло Мелибоев, 5. Абдухолик Қурбонов, 6.Отабек Ахмаджонов, 7.Даврон Исоқов, 9.Сардор Сотволдиев, 13.Умидджон Матмусаев, 15.Нурлибек Таласбоев, 27. Даврон Маматов. 
Захира: 16.Илхом Жуманов, 8.Муҳаммадсултон Фозилов, 10.Элёр Акбаров, 17.Амирхон Иброхимов, 19.Фехруз Салохитдинов, 20.Асрор Раҳмонов. 

“Машъал”: 12.Шоҳруҳ Эшбўтаев, 23.Сардор Раҳмонов, 18.Аббос Шодмонов, 55. Аваз Агалиев, 8.Бобур Қосимов, 6.Сардор Абдураимов, 28. Марадона Сафаров, 90. Зафар Тўраев (С), 98. Максим Липин, 7. Зоҳир Қўзибоев, 
Захира: 35. Жавоҳир Илёсов, 96.Шоҳруҳ Достонов, 27.Фаррух Шотурсунов, 13.Шаҳзод Шайманов, 19.Мақсуд Маҳмудов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!