Ҳумоюн Муртазоев: Янги йил барчага омадли келсин

Бир неча йилардан буён Муборакнинг "Машъал" клубида тўп суриб келаётган ҳужумчи Ҳумоюн Муртазоев яқинлашиб келаётган Янги йил байрами билан юртошларимизни табриклади.

"Юртимизда байрамлар жуда кўп, барчасининг албатда ўз аҳамияти бор. Янги-йил менимча барчага ўзгача кайфият улашади. Ман бир кундан кейин янги йилни бирга қарши оламиз. Янги йил бутун Ўзбекистон ҳалқига омадли барокатли йил бўлиб келсин. Барча юртдошларимизни ва «Машъал»даги жамоадошларимни ҳамда Мубораклик муҳлисларимизни ҳам ушбу байрам билан чин қалбимдан табриклайман. Янги йилингиз муборак бўлсин азиз юртдошлар", - дейди тажрибали футболчи.

Эслатиб ўтамиз, "Машъал" бу мавсум Про-лига "А" гуруҳида иштирок этди ва иккинчи ўринни қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ronaldo Junior
30/12/2018 20:37
"юртош"га омад))