Ибрагимович: Мутахассислар АПЛга ортиқча баҳо беришмоқда
АҚШнинг "Лос-Анжелес Гэлакси" клуби форварди Златан Ибрагимович Англия премьер-лигаси ҳақида тўхталиб ўтди.
“Манчестер Юнайтед”да тўп сурганимдан хурсандман. Менга АПЛ ёқди. Бу мен учун қизиқарли тажриба бўлди. Бироқ, менимча мутахассислар бу турнирга ортиқча баҳо беришмоқда. Мен у ердаги футболчиларнинг малакаси ва техник қобилияти етарли даражада эмаслигини кўрдим. Аммо темп ҳақиқатда жуда юқори ва барча футболчилар ҳам бу темпга дош бера олишмайди. Гарчи премьер-лигага 35 ёшимда келган бўлсамда, муваффақиятга эриша олдим. Агар ёшроқ бўлганимда ҳаммаси буткул бошқача бўлиши мумкин эди. Танқидчилар мени АПЛга ногиронлик аравачасида келганимни айтишди, аммо кейинроқ мен ўз ўйиним билан уларнинг ўзларини ногиронлик аравачасига ўтиргизиб қўйдим”, - дейди 37 ёшли швециялик футболчи.
Маълумот учун, Ибрагимович МЮ сафида 2016-2018 йилларда тўп сурди ва жамоа билан бирга 3та совринни қўлга киритди.
Фикрлар