Игуаиннинг голи "Милан"ни "Реал"га мағлуб бўлишдан сақлай олмади
Мадридда кечган беллашувда "қироллик клуби" 3:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. 2-дақиқада Карим Бензема ҳисобни очган бўлса, орадан икки дақиқа ўтар-ўтмасдан собиқ "Реал"чи Гонсало Игуаин мувозанатни тиклади.
Тайм сўнггида эса Гарет Бэйл "Реал"нинг иккинчи голини киритиб, мезбонларни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди. Учрашув якунида Борха Майораль ўйиндани сўнгги голга муаллифлик қилди.
Маълумот учун, Сантьяго Бернабеу кубоги "Реал"нинг афсонавий президенти шарафига ҳар мавсум аввалида ўтказиб келинадиган бир ўйиндан иборат бўлган турнир саналади.
Фикрлар