Икарди Игуаиндан зўр экан

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Интер" бош мураббийи Стефано Пиоли Италия чемпионатида тўпурарлик маҳоратини намойиш этиб келаётган аргентиналик икки ҳужумчи - ўз шогирди Мауро Икарди ва "Ювентус" футболчиси Гонсало Игуаинни имкониятларини солиштирди.

 

- Икарди ва Игуаинни солиштирсак, мен Маурони танлайман, - деди Стефано Пиоли. - Чунки Икарди жамоавий ўйинда самарали ва тезкор футболчи ҳисобланади.

Италия чемпионатининг жорий мавсумида ҳар икки футболчи ҳам рақиблар дарвозасига 15 тадан гол урди.

5 февраль куни "Ювентус" ўз майдонида "Интер"ни қабул қилади. Бу учрашувда Игуаин ва Икарди бир-бирига қарши ўйнайди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!