Икарди Мессининг "Интер"га қарши ўйнай олмаслигидан афсусда

“Интер” ҳужумчиси Мауро Икарди “Барселона”га қарши ЕЧЛ 3-тур баҳсида каталонияликлар етакчиси Лионель Мессининг майдонга туша олмаслигидан афсусда.

Афсус Месси майдонга туша олмайди. Бундай футболчилар билан майдонда учрашиш жуда ажойиб. У жаҳоннинг энг яхши ўйинчиси. Бу “Барселона” учун катта йўқотиш. Бизда Испанияда муваффақият қозониш учун имконият бор. “Интер”да бунинг учун барчаси етарли, – дея Икардининг сўзларини келтиради Football Italia нашри.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” – “Интер” ўйини “Ноу Камп”да 24 октябр куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!