Икарди "Милан" устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималалар деди?
Кеча Милан дербисида гол уриб "Интер"га ғалаба тақдим этган аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Биз ўйинда жуда кўп вазиятлар яратдик. Дастлаб, тўп дарвоза устунига тегиб қайтди, сўнгра эса голимизни инобатга олишмади. Биз бугун ҳақли равишда ғалаба қозондик. Шунингдек, голнинг 93-дақиқада киритилгани ҳам ғалабани янада ёқимлироқ қилди.
Биз ғалаба қозонишда давом этишимиз ва буни одатга айлантиришимиз лозим. Кўрамиз, мавсум сўнггида нимага эришамиз экан”, - дейди Икарди.
Эслатиб ўтамиз, “Интер” дербидаги ғалабадан сўнг мусобақа жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди.
Фикрлар