Икарди кетма-кет 3-ўйинни ҳам ўтказиб юборади

Миланнинг "Интер" клуби форварди Мауро Икарди УЕФА Европа лигаси 1/16 финал жавоб баҳсидан ўрин олган "Рапид"га қарши баҳсни ҳам ўтказиб юборади.

Берилган маълумотларга қараганда 25 ёшли аргентиналик футболчи ушбу ўйин қайдномасига киритилмаган. Таъкидлаш керакки, бундан аввалроқ унинг агенти ва хотини ҳисобланган Ванда Нара “нерадзуррилар” билан янги шартнома борасидаги музокаралар давомида можаролар келтириб чиқаргани учун Икарди сардорлик боғичидан маҳрум этилган эди. Бироқ, Нара шундан сўнг “Интер” раҳбариятига сардорлик боғичи Икардига қайтарилмагунича у майдонга тушмаслигини айтган эди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Икардининг жароҳати жиддий эмаслиги маълум бўлган эди.

Маълумот учун, Мауро Икарди жорий мавсум “Интер” сафида жами 28та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 15та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг “нерадзуррилар” билан амалдаги шартномаси эса 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!