Икардидан сардорлик боғичи тортиб олинди
Бир неча йиллардан буён Мауро Икарди "неррадзуррилар"ни жамоа сардори сифатида майдонга бошлаб тушаётган эди. Маълумот учун аргентиналик футболчининг амалдаги шартномаси 2021 йилда якунига етади.
Илгарироқ Икардига "Реал" ҳамда "Атлетико" қизиқиш билдираётгани борасида хабарлар тарқалган эди. Жорий йилги мавсумда 25 ёшли футболчи Италия А Сериясида 20 беллашувда майдонга тушди ва 9 та гол киритиб, 2 та голли узатмани амалга оширди.
Ханданович эса 2012 йилдан буён миланликлар сафида тўп суриб келади.
Фикрлар