Илҳом Фармонов спортчилар даврасига қўшилди (фото)
Пойтахтимизнинг Миробод туманидаги маҳаллаларда ёшлар ва вояга етмаган болалар ўртасида спортнинг футбол, стол тенниси, шахмат ҳамда шашка турлари бўйича мусобақалар ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва Ёшлар иттифоқининг Миробод тумани бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада 400 дан ортиқ ҳаваскор спортчи ғолиблик учун курашмоқда.
Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида элимиз суйган хонандаларнинг куй-қўшиқлари, ёш спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари иштирокчиларга қувонч улашди.
Манба:uza.uz
Фикрлар