Илҳом Мўминжонов: Ҳали Каримов ҳам, Никач ҳам ўзини кўрсатади
Pepsi Суперлигаси 17-туридан ўрин олган "Навбаҳор" — "Сўғдиёна" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов қуйидагича фикр билдирди. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар бермоқда.
"Иродали ғалаба билан шогирдларимни ҳам, стадионга ташриф буюрган мухлисларни ҳам табриклайман. Бугун йигитлар имкон қадар яхши ўйнаб, ишқибозларга ғалаба тақдим этишга уринишди. Бундан кейин ҳам ўз устимизда шундай ишлашда давом этамиз.
Айрим таркибимизга янги қўшилган футболчиларга ўз ўйинларини намойиш этиши ҳамда жамоага киришиб кетиши учун бироз вақт зарур. Ҳали Каримов ҳам, Никач ҳам ўзини кўрсатади", - дея таъкидлади мураббий.
Фикрлар