Илкай Гюндоган: "Манчестер Сити" бу пайтгача камида бир марта ЕЧЛда ғолиб чиқиши керак эди
“Манчестер Сити” клуби ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоган жамоасининг Чемпионлар лигасидаги ғалабаси ҳақида тўхталиб ўтди.
“Сўнгги йиллардаги Чемпионлар лигаси биз учун турлича кечди. Айтишим керакки “Манчестер Сити” камида бир марта ушбу мусобақа ғолиб чиқиши керак эди.
Ҳар қандай клуб ва ҳар қандай футболчи қачондир ушбу совринни қўлга киритишни хоҳлайди.
Бу ерда ҳар бир босқичда кучли рақобат бўлади ва сенинг ғалаба қозониш имкониятларинг у қадар юқори бўлмайди. Лекин шундай жамоалар борки, улар кетма-кет ғолиб бўла олишади.
Агар жамоа сифатида ҳамда футболчи сифатида элитада туришни хоҳласанг, албатта ушбу мусобақада ғолиб чиқишинг керак”, - дейди германиялик футболчи УЕФА расмий сайти берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” ЕЧЛнинг 1/8 финалида “Шальке”га қарши баҳс олиб боради. Ушбу жамоалар ўртасидаги илк учрашув эртага Гельзенкирхенда бўлиб ўтади.
Фикрлар