"Интер" 16 ёшли футболчи учун 15 млн евро сарфламоқчи

Миланнинг "Интер" клуби "Женоа" ҳужумчиси Эдди Сальседога жиддий қизиқиб қолди. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича “нерадзуррилар” 16 ёшли футболчини жорий ёзги трансферлар давридаёқ ўз сафларига қўшиб олишмоқчи ва бунинг учун улар 15 млн евродан воз кечишга тайёр.

Маълумот учун, Сальседо якунланган мавсум “Женоа”нинг ёшлар жамоасида жами 38та ўйинда иштирок этган ва рақиблари дарвозасига 10та гол уришга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!