"Интер" Икарди ўрнига Левандовскини олиб келмоқчи

"Бавария" форварди Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

Onet нашри тарқатган хабарга кўра 30 ёшли польшалик футболчига “Интер”дан жиддий қизиқишлар пайдо бўла бошлаган. Гап шундаки, “нерадзуррилар” уни ёзда жамоадан кетиши кутилаётган Марио Икардига муносиб ўринбосар сифатида қарашмоқда.

Маълумот учун, Левандовски жорий мавсум “Бавария” сафида жами 32та ўйинда иштирок этди ва рақиблари дарвозасига 25та гол уришга эришди. Унинг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!