"Интер" Икардига янги шартнома таклиф қилди

Миланнинг "Интер" клуби раҳбарияти ўзининг тўпурар ҳужумчиси Мауро Икарди билан шартномани узайтиришдан умидини узмаяпти.

Corriere dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра “нерадзуррилар” 25 ёшли аргентиналик футболчи учун 4 йиллик шартнома ва йилига 6,5 млн евро (+бонус) маош таклиф қилишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Икарди “Интер”дан йилига 7,5 млн евро маош талаб қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Таъкидлаш керакки, музокаралар атрофидаги можаролар сабаб Икарди сардордик боғичидан маҳрум этилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!