"Интер" Икардини арзонроққа бўлса ҳам сотиб юбориши мумкин

Миланнинг “Интер” клуби раҳбарияти жамоа форварди Мауро Икардини сотиб юбориш ҳақида ўйламоқда.

Corriere della Sera нашри тарқатган хабарга кўра аргентиналик футболчининг клуб раҳбарияти билан можарога бориши унинг трансфер нархига таъсир қилиши мумкин. Таъкидлаш лозимки, Икардининг шартномасида унинг товон пули 110 млн евро этиб белгиланган, аммо “нерадзуррилар” уни 80-90 млн евро атрофига сотиб юбориши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Икарди “Интер” билан шартномани узайтириш борасида келиша олмаётгани сабаб сардорлик боғичидан ҳам маҳрум этилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!