"Интер" Хитой клуби билан ўзаро футболчи алмашмоқчи

"Интер" Хитойнинг "Далянь Ифан" клуби билан ўзаро футболчи алмаштириши мумкин. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.

Унга кўра "нерадзуррилар" чин юрти жамоасидан бельгиялик вингер Янник Феррейро Карраскони сўрашмоқда ва бунинг эвазига эса уларга ўзининг италиялик хавбеки Антонио Кандреванинг хизматларини таклиф қилишмоқда.

Таъкидлаш керакки, Карраско учун шунингдек "Интер"нинг ҳамшаҳари ҳисобланган "Милан" кураш олиб бормоқда. "Россонерилар" шунингдек захира номзод сифатида "Уотфорд" ярим ҳимоячиси Жерар Деулофеуни ҳам кўз остиларига олиб қўйишга.

Эслатиб ўтамиз, "Далянь Ифан" Янник Феррейро Карраскони бундан роппа-роса бир йил муқаддам “Атлетико” Мадриддан 30 миллион евро эвазига харид қилишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!