
"Интер" бирданига олти нафар футболчиси билан шартномани узайтирди
Миланнинг “Интер” клуби бирданига 6 нафар асосий таркиб футболчиси билан амалдаги шартномаларни узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
Шартномасини узайтирган футболчилар:
Ҳимоячилар: Миранда (34 ёш) - 2020 йилнинг ёзигача, Энрике Дальберт (25 ёш) - 2023 йилнинг ёзигача.
Ярим ҳимоячилар: Марцело Брозович (26 ёш) - 2022 йилнинг ёзигача, Антонио Кандрева (31 ёш) - 2021 йилнинг ёзигача, Матиас Весино (27 ёш) - 2022 йилнинг ёзигача ҳамда Роберто Гальярдини (24 ёш) - 2023 йилнинг ёзигача.
Фикрлар