"Интер" форварди Аргентина терма жамоасига ёрдам беролмайди

Миланнинг "Интер" клуби ҳужумчиси Лаутаро Мартинес яқинлашиб келаётган ФИФА кунларида Аргентина терма жамоасига ёрдам беромайди.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра 21 ёшли футболчи сон мушакларида оғриқ ҳис қила бошлаган. Шунга қарамай у "альбиселестлар" қароргоҳига етиб келган. Бироқ, шифокорлар ҳам унга майдонга тушмасликни маслаҳат беришган.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси  Гватемала ва Колумбияга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!