"Интер" ёзда Ракитични қўлга киритмоқчи

Миланнинг "Интер" клуби "Барселона" ярим ҳимоячиси Иван Ракитични ўз сафида кўрмоқчи. Бу ҳақда El Chiringuito нашри хабар бермоқда.

Унга кўра “нерадзурралар” 30 ёшли хорватиялик футболчини ёзги трансферлар даврида сотиб олишмоқчи. Френки де Йонг “Барселона” билан шартнома имзолагач Ракитич учун жамоа асосий таркибига кириш эҳтимоллари кескин камайиб кетганини инобатга олган “Интер” раҳбарияти бундан фойдаланиб қолмоқчи.

Маълумот учун, Ракитич жорий мавсум каталонияликлар сафида 32та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган, трансфер нархи эса 65 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!