"Интер" ёзда "Тоттенхэм" футболчисини сотиб олмоқчи
Миланнинг "Интер" клуби "Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Мусса Сиссокога қизиқиб қолди.
Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра “нерадзуррилар” 29 ёшли футболчини ёзги трансферлар даврида ўз сафига қўшиб олишмоқчи.
Маълумот учун, Сиссоко “Тоттенхэм” сафига 2016 йил 35 млн евро эвазига “Ньюкасл”дан келиб қўшилган эди. У жорий мавсум 20та ўйинда майдонга тушди ва жамоасининг 2та голига ассистентлик қилишга эришди. Унинг шартномаси эса 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар