Иско "Аякс"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Иско Чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Аякс"га қарши баҳсда иштирок этолмаслиги мумкин.

El Mundo Deportivo нашрининг ёзишича 26 ёшли футболчи белида оғриқ ҳис қилмоқда. У бугун тиббий кўрикдан ўтди. Натижада унинг Амстердамдаги ўйинда иштирок этиши сўроқ остида қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Аякс” – “Реал” баҳси 13 февраль куни Тошкент вақти билан соат 01:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!