Испания кубоги. "Реал" четлатилган эди, "Барселона" нега дисквалификация қилинмади?

Mundo Deportivo тарқатган хабарга кўра, "Леванте" арзномани 5 кунлик муддат ўтиб кетгач берилгани учун шикоят қаноатлантирилмади.

Илгарироқ ташкилот "Барселона" Испания кубоги 1/8 финал босқичи доирасида "Леванте"га қарши кечган дастлабки ўйинда дисквалификацияга учраган Хуан Мовильяни майдонга тушириб хато қилганини маълум қилган эди.

Шундай қилиб, каталонияликлар Испания кубогидаги юришини давом эттирадиган бўлишди. 

Эслатиб ўтамиз, 2015 йил худди шундай ҳолатга "Реал" ҳам тушган ва Испания кубогидан дисквалификация қилинган эди.  Ўшанда аслида майдонга тушиши мумкин бўлмаган Денис Черишев "Кадис"га қарши учрашувда майдонга тушгани бунга сабаб бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!