"Истиқлол" АГМК жамоасига қарши ўйин олдидан "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди
Хабарингиз бор, душанбеликлар айни кунларда Туркияда йиғин ўтказишмоқда ва кеча ўзларининг мазкур йиғин доирасидаги охирги беллашувларини ўтказишди. Бу сафар уларга Жиззахнинг "Сўғдиёна"си рақиблик қилди.
Кучли ёмғир остида ўтган учрашувда Сергей Лушчан шогирдлари Ойбек Нурматов томонидан киритилган ягона гол эвазига ғалабага эришдилар.
Қайд этиш жоиз, Ҳаким Фузайлов 6 февраль куни "Том"га қарши (2:1) ўйинда майдонга тушмаган футболчиларига кеча имконият берди.
Бугун эса "Истиқлол" ўзининг Туркиядаги сўнгги машғулотини ўтказади ва жамоа эртага Ўзбекистонга етиб келади.
Назорат ўйини
"Сўғдиёна" - "Истиқлол" (Тожикистон)
Гол: Ойбек Нурматов 19
"Истиклол": Рустам Ятимов , Жалил Кимсанов, Бахтиёр Каландаров, Шахром Сулаймонов, Фируз Караев, Амирбек Жўрабоев, Нозим Бобожонов, Комрон Турсунов, Мухаммаджон Рахимов, Шахром Самиев, Шериддин Бобоев.
Фикрлар