Италиялик ҳужумчи фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради

"Аталанта" футболчиси Алехандро Гомес билан келиша олмаган Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" клуби Себастиан Жовинкони ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра, саудияликлар айни вақтда айнан мазкур мамлакатда бўлиб турган Жовинконинг агентлари билан фаол музокараларга киришган.

Маълумот учун, италиялик форвард 2015 йилдан буён МЛСда фаолият олиб борадиган "Торонто" клубида тўп тепади. У ҳозирга қадар жамоаси сафида 142 баҳсда иштирок этди ва рақиблар дарвозасига 83 та гол киритди. Бундан ташқари 51 та голли узатмани ҳам амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!