"ЖЧ-2026": Ўзбекистон — Колумбия учрашувида ишлайдиган ҳакамлар билан танишинг
АҚШ, Канада ва Мексика давлатлари мезбонлик қилаётган Жаҳон чемпионатида гуруҳ босқич баҳслари давом этмоқда. "K" гуруҳининг 1-туридан ўрин олган Ўзбекистон ҳамда Колумбия терма жамоалари ўртасидаги учрашув учун ҳакамлар бригадаси маълум бўлди.
ФИФА қарорига кўра, мазкур беллашувни англиялик машҳур ҳакам Энтони Тейлор бошқариб боради.

Маълумот учун, ўйин 18 июнь куни Тошкент вақти билан соат 07:00'да старт олади.

Фикрлар