Эксперт Ўзбекистонга бизга ёқмайдиган баҳо берди!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

2026 йилнинг 11 июнидан бошланган АҚШ, Канада ва Мексика ҳудудида ўтказилаётган жаҳон чемпионати 19 июлгача давом этади. Бу сафар мусобақа тарихида илк бор 48 та терма жамоа иштирок этади. Амалдаги жаҳон чемпиони — Аргентина терма жамоаси.

Нуфузли манба - Sports.kz сайти Қозоғистон кубоги соҳиби, миллий терма жамоа собиқ ўйинчиси Вячеслав Эрбес билан суҳбатлашиб, ундан "ЖЧ-2026"нинг бош фаворитлари, Бразилия ва Ўзбекистон миллий термаларининг имкониятлари ҳақида фикр сўради.

— Сизнингча, ЖЧ-2026нинг асосий фаворитлари қайси терма жамоалар? 

— Менинг назаримда, бу сафарги мусобақанинг бош фаворитлари — Франция ва Испания терма жамоалари. Шунингдек, ўзим яхши кўрадиган Англия термасини ҳам шулар қаторига қўшар эдим. Бу жамоага доим мухлислик қиламан (кулгуси).

— Чемпионликни ким қўлга киритади, деб ўйлайсиз? 

— Тахминан айтадиган бўлсам, Испанияни танлардим. 2008 йилдан бошлаб улар Европа ва жаҳон чемпионатларида қаторасига уч марта  етакчи бўлишди. Менимча, энди ўша даврни яна бир бор такрорлаш вақти келди.

— Қайси жамоалар кутилмаганда ажаблантириши мумкин? 

— Балки Португалияни айтиш мумкиндир. Ростини айтсам, уларда жуда кучли таркиб бор, шу боис уларни сирли жамоадан кўра фаворитлар қаторига қўшган маъқул. 

Ўрта поғонадаги термалар ҳақида гапирадиган бўлсам, улар орасидан кимдир катта сенсация қилади, деб ўйламайман. Энг кўпи билан 1/8 финалгача етиб боришлари мумкин. Чунки бу сафар жамоалар сони кўпайгани учун 1/16 финал босқичи ҳам қўшилди.

— Фаворитлар орасидан қайси терма жамоа омадсиз иштирок этиши мумкин, деб ҳисоблайсиз? — Мен тилга олган фаворитлар орасидан кимдир мутлақо омадсиз ўйнайди, деб ўйламайман. Фақат бир-бирига эрта босқичларда дуч келиб қолса, шундай бўлиши мумкин холос. 

Мана бошқа фаворитлар орасидан эса, менимча, Бразилия учун бу чемпионат омадсиз ўтиши мумкин. Тасаввуримда, улар жиддий рақибга дуч келиши билан мағлубиятга учрайди.

— Энг кўп гол урган ўйинчи номига асосий даъвогарлар кимлар, деб ўйлайсиз? 

— Мен Харри Кейн ва Килиан Мбаппега ишонч билдираман. Улар ўз термаларининг етакчи ҳужумчилари, стандарт вазиятларни ҳам кўпинча ўзи бажаради.

— Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида фикрингиз қандай? Сизнингча, қайси босқичгача етиб бориши мумкин? 

— Ўзбекистоннинг ўзи жаҳон чемпионатига йўлланма олгани — мамлакат учун улкан ютуқ, тарихда қоладиган воқеа. Лекин улар жуда қийин гуруҳга тушган. Агар омад юз кўрсатса, учинчи ўрин орқали кейинги босқичга чиқишлари мумкин. Аммо шахсан мен улар гуруҳда сўнгги ўринни эгаллайди, деб ўйлаяпман.

— Умуман олганда, 48 та жамоа иштирок этадиган жаҳон чемпионати форматига қандай қарайсиз? 

— Бу, албатта, жаҳон чемпионатига деярли чиқолмайдиган ёки камдан-кам бориб қоладиган термалар учун катта плюс — имкониятлари ошади. 1/16 финал босқичи қўшилди, ўйинлар сони кўпайди. Томошабинлар учун бу, албатта, қизиқ — кўпроқ футбол, кўпроқ ҳис-туйғу. 

Лекин мавсум давомида барча мусобақаларни қўшиб ҳисоблаганда 60–70 та ўйин ўтказадиган футболчилар учун бу яна қўшимча юк, яна бир неча беллашув демакдир. Шунга қарамай, агар барча мутлақо қарши бўлганида, бундай формат жорий этилмасди, деб ўйлайман...

Ҳусановни 500 долларга ўйнаб юрганини кўрганман!

Мундиалда Файзуллаев скаутлар назарига тушишини истайман!

Ҳусанов ўзбек футболчиси Премьер-лига клубига ўтганига муносабат билдирди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!