ЖЧ-2018 юлдузи Мина нега “Барселона”да ўзини кўрсата олмади?

23 ёшли ҳимоячи испан жамоасига келиб қўшилганидан кейин камроқ фойдаси теккан бўлсада, Россия яшил майдонларида у ҳақиқий юлдузлардан бирига айланди. “Барселона”да ўз ўрнига эга бўлишга қийналаётган Йерри Мина нега мундиалда порламоқда? Қуйида бу саволга жавоби қидириб кўрамиз.

Каталонияликлар Йерри Минани январда “Палмейрас”дан 11.8 миллион евро эвазига сотиб олганди, аммо Жанубий америкалик ҳимоячи каталон гиганти сафида йўқолиб қолди.

Шунга қарамай, 23 ёшли ҳимоячи жаҳон чемпионатида ўзини ҳар томонлама кўрсатмоқда. Айниқса, Польша устидан 3-0 ҳисобида қозонилган ғалабада ўзининг энг яхши ўйинини намойиш қилди. У рақибнинг энг хавфли вакили Роберт Левандовскининг ҳужумларини йўққа чиқарди.

Mina

Унинг ўтган мавсумда “Барселона” сафида атиги 377 дақиқа ўйнаганига қарамай, Колумбия билан Россияга етиб келиш бахтига мушарраф бўлди. Каталонияда Эрнесто Валверде Минани кўпроқ ўйнатишга таваккал қилишдан қўрқди, боз устига ҳимоя чизиғи ҳам анча ишончлик ҳаракат қилаётганди.

Минанинг новча бўйи эса унинг тезкор эмаслигидан далолат беради ва бу фаол ҳимоячилар билан ўйнайдиган “Барселона”нинг услубига ҳам бироз тўғри келмайди.

Кўриниб турибдики, Валверде ёш ҳимоячини ўйнатиш истагида ёнаётгани йўқ. “Кўк-анорранглилар” бош мураббийи “Севилья”дан Клеман Ланглени олиб келиш ниятида юрибди. Лангле клубда Жерар Пике, Самюель Умтити ва Томас Вермаленга кучли рақобатчилик қила олади.

Боз устига бразилиялик Артур Мелонинг келиши клуб ўзининг Европа Иттифоқи фуқароси бўлмаган вакилларини ижарага ёки сотиб юборишга мажбур бўлади. Шу тариқа Артур Филиппе Коутиньо ва Паулиньо билан бирга квотада белгиланган ўринни эгаллашади.

noticia-mina (1)

Афсуски Мина клубга олти ой аввал келганига қарамай, сотиб юборилса керак. Футболчининг ўзи “Барселона”да қолиш ниятида ва унинг клуб билан тузган шартномаси 2023 йилгача амал қилади, аммо унга “Ноу Камп”да ўйнаш имконияти берилмасидан ижарага бериб юборилиши ҳам мумкин.

Ўтган сафарги мундиалда Хамес ўзини кўрсатиб “Реал Мадрид”га йўл олганидек, Мина терма жамоаси сафида кўрсатган ўйинлари эвазига бошқа гранд сафига ўтиш бахтига муяссар бўлиши мумкин.

Минанинг Польшага қарши ўйини бу жиҳатдан унинг рейтингини анча оширган бўлади. У гол уриб, тоза ўйин ўтказди, шунингдек яккакурашларнинг 66.7 % да ғолиб чиқди. Бу қолган барча футболчиларнинг кўрсаткичидан анча яхши.

“Барселона” бош менежери Пеп Сегура уни мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиши учун икки йиллик ижара вариантини кўриб чиқаётганини айтганди. “Фенербаҳче” бу вазиятдан фойдаланиб қолишга жон-жаҳти билан тиришмоқда, бироқ вазиятга “Боруссия Дортмунд” аралашгач, воқеалар ривожи ўзгариб кетиши мумкин.

Мина эҳтимол “Барселона” океанида “кичик балиқча”дир, аммо бўйдор ҳимоячи ҳали 23 ёшда ва бир кун келиб уни танлашмаганига барчани пушаймон қилдириши мумкин. Унинг терма жамоадаги устози Хосе Пекермен Минанинг даври энди келишига ишонади:

Айтишим мумкинки, у “Барселона” билан қийин мавсумни ўтказди” – деди Пекермен Левантедан учралган 5-4 ҳисобидаги мағлубиятни назарда тутаркан.

Ўйин осондек кўринади, аммо ундай эмас. “Барселона” аллақачон Ла Лигани ютиб бўлган ва босим мавсумни мағлубиятсиз тугата олишларига қаратилганди. У ўша ўйинда яхши ўйнай олмади.”

“У биз кутган даражада ўйнай олмади. Ўйлашимча унга бутун жамоанинг нурсиз ўйини таъсир қилди. У клубнинг, мухлисларига қўллаб-қувватловига муҳтож. У клубга мослашиши керак. Шундагина у терма жамоадаги савиясидек ўйин кўрсата олади. Мен ишонаман, Йерри буюк ишларни бажаради.”

Колумбиялик мухлислар эса Минанинг Жаҳон Чемпионатидаги иштироки юқори нотада давом этишига умид қилмоқда. Бундан албатта “Барселона” ҳам ютади. Сўнгги олти ойда ҳеч нима қила олмаган ҳимоячининг рейтинги яна юқорилаши аниқ.

Эркин Ғайбуллаев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!