ЖЧ-2022 қишда ўтказилади

2022 йил Қатарда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионати ўйинлари ноодатий вақтда ўтказиладиган бўлди.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра Қатардаги мундиал аввалгиларидан фарқли равишда ёзда эмас, балки кузнинг охири ва қишнинг бошида ўтказилади. Аниқроғи, ЖЧ-2022 ўйинлари 21 ноябрдан 18 декабрга қадар бўлиб ўтади.

ФИФАнинг бундай қарорга келишига ёзда мамлакатда кузатиладиган иссиқ об-ҳаво шароити сабаб бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!