Жаҳон чемпионати рекордчиси Тошкент Халқаро аэропортида катта тантана билан кутиб олинди

ФИФА рефериси, Жаҳон чемпионатларида энг кўп ўйинни бошқариш бўйича рекорд соҳиби ҳамюртимиз Равшан Эрматов Россияда ўтказилаётган мундиалда иштирок этганидан хабардорсиз.

Равшан Эрматов ва унинг ёрдамчилари Абдуҳамидулло Расулов ҳамда Жаҳонгир Саидовлар ЖЧ-2018дан ўрин олган Аргентина – Хорватия ва Испания - Марокаш учрашувини бошқариб боришди. Шу тариқа Равшан Эрматовнинг мундиалларда бошқарган учрашувлари сони 11тага етди. Бу эса мутлақ рекорд ҳисобланади.

Бугун тунда Равшан Эрматов ва унинг ёрдамчилари Абдуҳамидулло Расулов ҳамда Жаҳонгир Саидовлар юртимизга қайтиб келишди. Уларни Ислом Каримов номидаги Тошкент Халқаро аэропортида ЎФА мутасаддилари, футбол мухлислари ва ОАВ ходимлари кутиб олишди.

Равшан Эрматов Жаҳон чемпионати давомида уларни қўллаб-қувватлаб турган барчага ўз миннатдорчилигини билдириб ўтар экан, футбол бўйича 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақасида Ватанимиз номи янграганидан бениҳоя бахтиёр эканини билдириб ўтди.

photo_2018-07-15_03-43-50

photo_2018-07-15_03-43-55

photo_2018-07-15_03-43-53

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!