Жанфранко Дзола: "Челси"нинг натижалари Азарнинг ўйинига боғлиқ

"Челси" клуби бош мураббий ассистенти Жанфранко Дзола жамоанинг бельгиялик ярим ҳимоячиси Эден Азар ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Азар – фантастик футболчи. У ўсишда давом этмоқда. Жамоанинг аксарият натижалари унинг майдондаги ҳаракатларига боғлиқ. Шу билан бирга Эден ҳали ўзининг энг яхши спорт формасига чиққани йўқ деб ўйлайман”, - дейди Дзола.

Маълумот учун, Азар жорий мавсум “Челси” сафида жами 5та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!